ILMIY TADBIRLAR

ILMIY TADBIRLAR

ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК МАЪЛУМОТЛАР БАЗАЛАРИ: ИМКОНИЯТЛАР ВА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Университетнинг барча факултет профессор-ўқитувчилари ҳамда докторантлар, мустақил изланувчилари билан Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими, Ахборот технологиялари кафедраси мудири PhD Л.Сафарова, М.Мавлонов, А.Қудратовлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21-25 октябр кунларида Ҳирше индекси, иқтибослик, юқори индексацияланган (Scopus, Web of Science, юқори импаcт фактор) журналларда мақолалар чоп этиш бўйича семинар ташкил этилди. 
Мазкур семинарда факултетлар кесимида дарсдан бўш бўлган барча профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этишди. Семинар бахс-мунозарали тарзда ўтиб, савол-жавобларга бой бўлди.

Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими